ҚИЗИҚАРЛИ ТУРИЗМ

Бойсун туманида ҳаво шарлари учирилмоқда

Сурхон воҳасининг туризм салоҳиятини дунёга янада танитиш, янги йўналишларни тарғиб қилган ҳолда сайёҳлар оқимини ошириш мақсадида Туризм қўмитаси томонидан Бойсун туманидаги “Қизил конён” ҳудудида ҳаво шарлари парвозларига старт берилди.

«Diyor24.uz» мухбирининг хабар беришича, ҳаво шарлари парвози икки кун давом этади – 18-19 январь.

Бойсун тоғлари узра парвозлар серияси доирасида ОАВ вакиллари ҳамда блогерлар учун инфо-тур ҳам ташкил этилиши назарда тутилган.

Бойсунга ташриф буюрган меҳмонлар, шунингдек маҳаллий туристлар ҳаво шарларида тоғлар узра парвоз қилишлари мумкин.

Улар бир неча 100 метр баландликдан Бойсуннинг гўзал манзараларини томоша қилиб, завқ олишади. Бу эса сайёҳларга бир-биридан ажойиб суратлар олиш ва ўз вақтларини мароқли ўтказиш имконини беради.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan