Фойдали

Дўстим Худога ишонмай қўйди…

Савол:

Ассалому алайкум, домла. Менинг бир дўстим бор, бошига кўп кулфатлар тушаверганидан Худога ишонмай қўйибди.
У билан дўст бўлишим керакми ёки дўстликни узайми?

Жавоб:

Дўстингизнинг ёнидан кетманг! Синовлар қийнаб, тушкунликка тушиб қолган. Далда бўлинг, Аллоҳнинг раҳмати кенг эканини, ҳаммаси яхши бўлиб кетишини тушунтиринг. Агар у гапини ростдан айтган бўлса, тавба қилсин! «Ўкинма»га ўхшаган инсоннинг руҳиятини кўтарадиган китоблар совға қилинг!

Аллоҳ янада билувчи.

Мубашшир Аҳмад

Манба: Azon.uz