ТЕХНОЛОГИЯ

Клавиатурада йўқ белгилар ва смайликларни «Alt» тугмачаси ёрдамида осонгина терамиз

Баъзида турли сабабларга кўра клавиатурамизда мавжуд бўлмаган символни ёки бирор смайликни матнга киритиш зарурати туғилади. Бундай вазиятларда одатда интернетдан ёки бошқа бирор матндан ўша белгини топиб, нусхалаб олиб керакли жойга ташлаймиз. Бироқ бу усул нафақат мураккаб, балки анча кўп вақтимизни ҳам олади.

Кўпинча бу «арчасимон» шаклдаги – бурчакли қўштирноқ, бирор ниманинг рамзи ёки смайлик (эмодзи) бўлади. Шу сабабли уларни тугмачалар комбинациялари ёрдамида осонгина чиқариш усулини Терабайт нашри сизга ҳавола этмоқда.

Керакли символни исталган матнда чиқариш учун унинг кодини «Alt» тугмачасини босиб турган ҳолда териш ва «Alt»ни қўйиб юбориш кифоя. Фақат ёдда тутинг: бунда рақамларни клавиатуранинг юқори қисмидаги қатордан эмас, балки ўнг тарафдаги алоҳида рақамлар қисмидан териш даркор.

Хуллас, кўп керак бўладиган белги ва эмодзилар кодлари қуйидагича:

Alt + 0151 = —

Alt + 0171 = «

Alt + 0187 = »

Alt + 1 = ☺

Alt + 2 = ☻

Alt + 3 = ♥

Alt + 4 = ♦

Alt + 5 = ♣

Alt + 6 = ♠

Alt + 7 = •

Alt + 8 = ◘

Alt + 9 = ○

Alt + 10 = ◙

Alt + 11 = ♂

Alt + 12 = ♀

Alt + 13 = ♪

Alt + 14 = ♫

Alt + 15 = ☼

Alt + 16 = ►

Alt + 17◄

Alt + 18 = ↕

Alt + 19 = !!

Alt + 20 = ¶

Alt + 21 = §

Alt + 22 = ▬

Alt + 23 = ↨

Alt + 24 = ↑

Alt + 25 = ↓

Alt + 26 = →

Alt + 27 = ←

Alt + 28 = ∟

Alt + 29 = ↔

Alt + 30 = ▲

Alt + 31 = ▼

Хўш, ҳозироқ синаб кўрасизми?