ЖАМИЯТ ЎЗБЕКИСТОН

Хитойдан 250 нафар Ўзбекистон фуқаролари олиб келинмоқда

Ташқи ишлар вазирлигининг хабар беришича,  айни вақтда “Uzbekistan Airways” АЖнинг чартер рейси Пекин шаҳри аэропортидан Тошкент шаҳрига учиб келмоқда. Унинг бортида Хитойнинг қатор ҳудудларидан 250 нафар Ўзбекистон фуқаролари ва 13 нафар экипаж аъзолари ватанга қайтмоқда.

Республика махсус комиссиясининг қарорига биноан Хитойдан қайтиб келаётган барча йўловчилар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларига жойлаштириладилар, у ерда бутун карантин даврида малакали тиббиёт ходимлар кузатуви остида бўладилар ҳамда барча зарурий дори-дармон, тиббиёт воситалари ва тегишли озиқ-овқат билан бепул таъминланадилар.

Ухан шаҳридан ва Хитойнинг бошқа минтақаларидан олиб келинаётган Ўзбекистон фуқаролари бутун инкубацион даврда карантинда ушлаб турилади.

14 кун давомида уларга оила аъзолари, қариндошлари ва бошқа шахслар билан учрашишга рухсат берилмайди.