
Музработ тумани «Олмазор» маҳалласида туман ҳокими, сектор раҳбарлари ва маҳалла оқсоқоллари иштирокида янги Маҳалла тиббиёт пункти фойдаланишга топширилди.

Ушбу Маҳалла тиббиёт пунктининг ишга тушуирилиши билан 5 та янги иш ўринлари яратилди.

Бугунги кунда Музработ туманида 6 та Оилавий поликлиника, 3 та Оилавий шифокорлик пункти, 1 та Кўп тармоқли марказий поликлиника ва 11 та Маҳалла тиббиёт пунктлари фуқароларга хизмат қилиб келмоқда.


Туманда тез кунларда яна битта Оилавий шифокорлик пункти ва битта оилавий поликлиника фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.