ЖАМИЯТ

Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз

Коррупция иқтисодиёт ривожи, чинакам қулай тадбиркорлик ва инвестиция муҳити учун энг асосий тўсиқлардан биридир. Таҳлилларга кўра, бу иллат жаҳон иқтисодиётига ҳар йили ўртача 2,6 триллион доллар зарар келтиради.

Дунёдаги коррупция даражасини ўрганувчи Transparency International халқаро ташкилоти индексида Ўзбекистон охирги уч йилда 12 поғонага кўтарилган бўлса-да, ҳали бу иллат барҳам топмаган.

Куни кеча Сурхондарё вилояти Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгаши котиби, вилоят Кенгаши депутати Сайдулло Абдураимов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Шеробод, Шўрчи ва Узун туманларида тиббиёт бирлашмалари, тижорат банклари “Агробанк”, “Микрокредитбанк” ва Халқ банкларида назорат тадбирлари ўтказилди.

Мазкур соҳалардаги назорат тадбирида очиқлик ва шаффофлик ҳамда рақамлаштириш ишлари ўрганилиб, ушбу иллатга қарши курашишда жамоатчилик назоратини янада кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

Ўрганишлар сўнггида коррупцион ҳолатларни содир этган шахсларга нисбатан кескин чоралар кўриш, коррупцион ҳолатларни олдини олиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олиш вазифалари берилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan