ЖАМИЯТ

Ёдгор Саъдиевга «Ҳамдўстлик юлдузлари» давлатлараро мукофоти топширилди

Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбек Миллий драма театри бош директори, режиссёр, актёр Ёдгор Саъдиев «Ҳамдўстлик юлдузлари» давлатлараро мукофотига сазовор бўлди.

Мазкур мукофот Ижодий ва илмий зиёлилар форумида устоз санъаткор Ёдгор Саъдиевга тантанали тарзда топширилди. Шунингдек, Баҳром Норбоев «Дебютлар ҳамдўстлиги» халқаро мукофоти билан тақдирланди. Айтиш жоизки, МДҲга аъзо давлатлар ижодий ва илмий зиёлиларининг ХВ форумига ўтган йили Тошкент шаҳри мезбонлик қилган эди.

«Чингиз Айтматовдек буюклари бор юрт эътибори ва эътирофидан ниҳоятда хурсандман», – дейди Ёдгор Саъдиев. «Бу ҳамдўстлик ришталари ижод аҳлига жуда катта илҳом ва шижоат бағишлайди. Ижодий лойиҳаларимизга ижобий туртки беради».

Маълумот учун, ушбу мукофот 2008 йилда таъсис этилган бўлиб, 2009 йили илк бор ўз соҳибларига тақдим этилган. Мазкур мукофот маданият, санъат, таълим, илм-фан йўналишида самарали ижод қилиб келаётган, дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, МДҲ мамлакатларидаги маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашга оид лойиҳаларда фаол иштироки учун берилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan