ЖАМИЯТ

Бойсунда ёнғин

Бойсун туманидан олинган норасмий манба маълумотига кўра, бугун тахминан тунги соат 01-04 лар атрофида туман марказидаги тижорат бозори ҳудудида ёнғин ҳолати кузатилган. Ёнғин туфайли бир нечта савдо нуқталари жиддий зарарлангани келтирилади, хабарда. Diyop24.uz га тақдим этилган фото ва видеоматериалларда ёнғин ўчирилгани, воқеа жойида ўт ўчириш гуруҳлари ишлаётгани ифодаланган.
Ҳодиса ҳақида, унинг сабаб ва оқибатлари тўғрисида тегишли ахборот хизматларининг маълумотлари билан таништириб борамиз.