ЖАМИЯТ

Сардобага ажратиладиган пул миқдори аниқ бўлди

Сардоба сув омборида юзага келган тошқин оқибатларини бартараф қилиш мақсадида давлат бюджетидан жами 1,5 трлн сўм харажат қилиниши режалаштирилган.

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати маълумотига кўра, ажратилган жами маблағдан 68 млрд сўм электр тармоқлари, 22 млрд сўм табиий газ тармоқлари, 13 млрд сўм алоқа ва коммуникация тизимлари, 100 млрд сўм ирригация ва мелиорация тармоқлари, 390 млрд сўм йўллар ва кўприклар, 163 млрд сўм ичимлик суви тармоқлари, 1 млрд сўм аҳоли ҳужжатларини тиклаш учун ажратилиши кўзда тутилган. Ижтимоий соҳа объектлари (34+3та) учун 85 млрд сўм, зарарланган 1773та хонадонни таъмирлаш учун 123 млрд сўм ажратилади.

Шунингдек, маблағ тақсимотида 3та янги уй-жой массиви қурилиши (66та уй, 1та мактаб, 1та қишлоқ оилавий поликлиникаси, 1та мактабгача таълим муассасаси) ҳам мавжуд.

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan