ЖАМИЯТ

“Ғалла – 2020” мавсумига тайёрмизми?

Қумқўрғон туманида “Ғалла – 2020” ўрим мавсумига тайёргарлик ҳолатига бағишланган амалий семинар ташкил этилди. Унда вилоят ҳокими ўринбосари, туман ҳокими ва тегишли ташкилот раҳбарлари, фермер хўжаликлари раислари иштирок этишди. Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, жорий йил туманда 8 минг 183 гектар ер майдонида ғалла экилган.

Туман ғаллакорлари ҳар гектардан 60 центнердан ҳосил олиб, 25 минг 961 тонналик улкан хирмон йиғишни мақсад қилишган. Айни паайтда ғалла мавсуми учун туманда жами 14 та отряд шакллантирилган. Ўрим-йиғим ишларига 27 та комбайн ва 165 та ташиш техникалари жалб этилган. Семинар давомида уларнинг тайёргарлик ҳолати кўздан кечирилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan