ҚИЗИҚАРЛИ

Россиялик миллиардерлар Британиянинг энг бадавлат фуқаролари қаторида

Британиянинг Sunday Times газетаси рейтингига кўра россиялик 3 нафар тадбиркорлар Алишер Усмонов, Михаил Фридман ва Роман Абрамович Британиянинг энг бой фуқаролари қаторига киритилди. Усмоновнинг мулклари 11,68 миллиард фунт стерлинг(1,4 Россия рубли атрофида, 7-ўринда) деб баҳоланган. Ўтган йили Алишер Усмоновнинг бойлиги 11,339 фунт стерлинг миқдорида ҳисобланиб, 8 ўринда деб топилганди. Қайд этилишича, тадбиркор 2020 йилда Россияга коронавирус билан курашиш учун ўз жамғармасидан 118 миллион фунт маблағ ажратган. Россиялик тадбиркор “Алфа-групп” асосчиси Михаил Фридман бу йил рейтингда 11 ўринга муносиб кўрилган. Sunday Times нашри унинг бойлигини 10,23 миллиард фунтга(911 миллиард рубл) тенг миқдорда баҳолади. Миллиардер Millhouse инвест компаниясининг соҳиби ва Evrazнинг бош акционери Роман Абрамович рейтингда 9 ўринда. Унинг мол-мулки 10,16 миллиард фунт стерлинг миқдорида, деб белгиланган.

Рейтингда бу йил британиялик бизнесмен, кашфиётчи, Dyson компанияси асосчиси Жеймс Дайсон ва унинг оиласи энг юқори ўринни эгаллади. Уларнинг бойлиги 16,2 миллиард фунт стерлингга баҳоланган. Иккинчи ўринни эса Hinduja Group компанияси эгалари Шри ва Гопи Хинжуя ҳамда Trans World Group асосчилари ака ука Дэвид ва Саймон Рубенлар  ўртасида тақсимлашган. Уларнинг мол-мулкларини 16 миллиард фунт атрофида баҳолашган.

Нашр таҳлилчилари коронавируснинг Буюк Британия бадавлат фуқароларига таъсирини ҳам ўрганиб чиқишди. Ҳисоб китобларга қараганда, улар мазкур офат сабабли жами 54 миллиард фунт стерлинг йўқотишган.  Тадқиқотларда 20 талик рўйхатдаги тадбиркорларнинг айримлари пандемия сабабли ўз ходимларини ҳақ тўланмайдиган таътилларга чиқариб юборишгани маълум бўлди. Нашрнинг ёзишича бу коронавируснинг молиявий тизимга дастлабки салбий таъсири, холос.

Британиянинг минг нафар энг давлатманд фуқаролари тасарруфидаги умумий бойлик 743 миллиард фунт экани маълум қилинди. Бу ўтган йилги кўрсатгичдан 29 миллиардга камлиги таъкидланмоқда.

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan