ДУНЁ

Афғонистонда ҳукумат бўлиниши тўғрисидаги келишув имзоланди

Якшанбада Афғонистон президенти Ашраф Ғани ва собиқ вазир Абдулло Абдулло ҳукумат тақсимоти ҳақида сиёсий келишувни имзолади, деб хабар берди президент вакили Сиддиқ Сиддиқи.

“Президент Ашраф Ғани ва Абдулло Абдулло томонидан ҳукумат бўлиниши бўйича сиёсий келишув якшанбада ҳозиргина имзоланди. Абдулло бундан буён миллий ярашув бўйича Олий кенгашни бошқаради. Унинг жамоасидагилар ҳам Вазирлар маҳкамаси таркибига киритилади”-дея ёзган Сиддиқи Twitterда.

Маълумки, қайта сайланган Ашраф Ғани 9 март санасида қасамёд қабул қилиб расман ўз вазифасига киришган эди. Сайловдаги мағлубиятини тан олмаган Абдулло Абдулло ҳам худди шу куни давлат раҳбари сифатида иннагурация маросимини ўтказган. Икки кундан сўнг эса Ашраф Ғани Абдулло эгаллаб турган ижро органи раҳбарлиги лавозимини бекор қилган эди.

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan