ДУНЁ

Яманда 77 нафар бола қизамиқдан ҳалок бўлди

Жорий йил бошидан буён Яманда қизамиқдан 77 нафар бола ҳалок бўлди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ямандаги Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармасининг маълум қилишича, мамлакатда қизамиқ эпидемиясининг тарқалиши билан боғлиқ кўрсатгичлар хавотирга сабаб бўлмоқда.

«Яманда жорий йилнинг бошидан буён 9 минг 418та қизамиқ касаллигига чалиниш ҳолати аниқланди, 2023 йилнинг бошидан буён 77 нафар бола қизамиқдан вафот этди», дейилади баёнотда.

Баёнотда, Яманда 2022 йилда тахминан 22 минг қизамиқ касаллиги аниқлангани ва 160 киши вафот этгани алоҳида таъкидлаб ўтилган.

Қизамиқдан ташқари, дифтерия билан касалланиш ва бундай касалликлардан ўлим ҳолатлари кўпайгани таъкидланди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan