ДУНЁ Фойдали

Телеграм асосчиси Павел Дуров «ёрдамчи»си лавозими учун номзод қидирилмоқда

Telegram жамоаси компания бош директори Павел Дуровга ёрдамчи изламоқда. Бу ҳақда «Vc.ru» га асосланиб, «Дарё» нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, ёрдамчи Telegram раҳбари учун кун тартибини тузиши, чипталарни харид қилиш ва саёҳатларни ташкил этиш ва бошқа вазифаларни бажариши керак бўлади.

Номзодга қўйиладиган талаблар орасидан юқори IQ, инглиз тилини мукаммал билиш, юқори даражада ёзиш ва сўзлаш қобилияти, аниқлик ва эътиборлилик, шунингдек асосий молиявий кўникмалар, эҳтиёткорлик ва қатъиятлилик ўрин олган. Номзодлар Telegram’даги бот ёрдамида ўз ҳужжатларини жўнатиши мумкин.

Маълумот учун, Павел Дуров 15 йилдан бери спиртли ичимликлар, кофеин, гўшт, таблетка, фаст-фуд истеъмол қилмайди. Яқинда у фақат балиқ истеъмол қила бошлади ва ёзда эса умуман овқатдан бош тортишга қарор қилган.