ТУРИЗМ

Германиядаги туризм компанияси минглаб иш ўринларини қисқартиради

 

Германиянинг туризм соҳасида фаолият олиб борувчи, дунёдаги энг йирик компаниялардан бири бўлган TUI концерни саккиз минг иш ўрнини қисқартиришни режалаштирмоқда.

Компания раҳбариятининг билдиришича, бу коронавирус пандемияси давридаги инқироздан чиқишнинг ягона чораси. Туроператорлар фаолияти  икки ой давомида турли мамлакатларнинг саёҳатларга қўйган чеклов чоралари туфайли тўxтаб қолди. 70 мингдан ортиқ киши ишлайдиган концерн иш ўринларини қисқартириш орқали маъмурий харажатларни 30 фоизга камайтиришни мўлжаллаяпти. TUI компанияси таркибига кирувчи меҳмонхоналар яқин вақт ичида ўз фаолиятини қайта бошлаши ҳақида билдирмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan