ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Нукус воқеаларида ноқонуний ҳаракат қилган ИИВ ходимлари қамалди

2022 йил 1-2 июль кунлари Қорақалпоғистон Республикасида содир бўлган воқеаларни бартараф этишда ноқонуний хатти-ҳаракатларни содир этган Ички ишлар вазирлиги тизимида ишлаган ходимлар жиноий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Абидов хабар берди.

Жиноят ишлари бўйича Когон шаҳар судининг 2023 йил 4 августдаги ҳукми билан 1996 йилда туғилган Т. А. ва 1985 йилда туғилган Х. С. Жиноят кодексининг 235-моддаси (қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш) 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилди. Уларнинг ҳар бирига 2 йил муддатга ички ишлар органларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Шунингдек, 1979 йилда туғилган Ж. М. Жиноят кодексининг 117-моддаси 2-қисми (хавф остида қолдириш одам ўлимига сабаб бўлса) ва 238-моддаси (ёлғон гувоҳлик бериш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилди. Унга 1 йил муддатга ички ишлар органларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan