ЎЗБЕКИСТОН

Тўрткўл туманидаги озиқ-овқат дўконида ёнғин содир бўлди — ФВВ

ФВВнинг хабар беришича, бугун соат 13:24 да Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани “Тошкент” МФЙ Ибратли кўчасида жойлашган уй ва озиқ-овқат дўконида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 13:34 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:03 да ўраб олинган ва соат 14:45 да ўчирилган.

Хабарда айтилишича, ёнғин натижасида уй ва дўконнинг тахминан 187 кв.м майдонда том қисми ёниб зарарланган. Бироқ ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

«Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда», — дейилади вазирликнинг хабарида.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan