
18-19 май кунлари Хитойнинг Сиан шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг “Марказий Осиё — Хитой” саммити бўлиб ўтади. Унда Президент Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этиши кутилмоқда.
Бу олти давлат раҳбарларининг 31 йил аввал улар ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан буён илк юзма-юз учрашувидир.
Саммит давомида давлат раҳбарлари “Хитой-Марказий Осиё” механизмини яратиш, турли соҳалардаги ҳамкорликни муҳокама қилишлари ва муҳим ҳужжатларни имзолашлари кутилмоқда.