ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Ангор буюм бозорида ноқонуний валютафуруш қўлга олинди

Департаментнинг Ангор туман бўлими ҳамда Ангор туман ДХХ ходимлари ҳамкорликда олинган тезкор маълумотга асосан “Ангор келажаги” МЧЖ савдо комплексига қарашли буюм бозори ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.

Унда фуқаро Ш.Т. қонунга хилоф равишда чет эл валютаси савдоси билан шуғулланиб, харидорга ҳар бир АҚШ долларини 9550 сўмдан сотишга келишиб, жами 2000 АҚШ долларини 19 100,0 минг сўмга сотган вақтда ушланди. Тадбир давомида фуқаро Ш.Т.дан жами 2250 АҚШ доллари ва 900 Россия рубли далилий ашё сифатида олинган.

Маълумотга кўра, фуқаро Ш.Т. 10.09.2019 йилда Ангор туман маъмурий суди томонидан Ўз.Р.МЖтКнинг 170-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилганидан ўзига тегишли хулоса чиқармаган.

Мазкур ҳолат юзасидан қонунбузарга нисбатан Ўз.Р ЖКнинг 177-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.