ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Алимент тўлашдан бўйин товлаб қочиб юрган Жарқўрғонлик ота Тошкент шахридан топилди

Фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг 2022 йил май ойидаги суд буйруғига асосан Жарқўрғон туманида яшовчи қарздор Алишер Касимовдан вояга етмаган тўрт нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган бўлсада қарздор ота алимент тўлашдан бўйин товлаб қочиб юрганлиги сабабли Мажбурий ижро бюроси Жарқўрғон туман бўлими томонидан қидирув эълон қилинган эди.

Бюронинг вилоят бошқармаси томонидан олиб борилган тезкор қидирувлар натижасида қарздор ота Тошкент шахрида эканлиги аниқланиб, ижро ҳаракатларини давом эттириш  учун Бюронинг туман бўлимига олиб келинди.

Бюронинг туман бўлими томонидан тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўлича туман судига тақдим этилиб, атрофлича кўриб чиқилди ҳамда жами 15 миллион 280 минг сўм алимент пулини тўлашдан бош торганлиги сабабли қарздор отага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Ушбу белгиланган маъмурий қамоқ жазодан тегишли хулоса чиқармай икки ой ва ундан ортиқ муддат давомида алимент тўлашдан бош тортган тақдирда жиноий жавобгарлик ҳақида огоҳлантирилди.

Дадахон Назаров, Мажбурий ижро бюроси Жарқўрғон туман бўлими бошлиғи ўринбосари

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan