ЎЗБЕКИСТОН

Хорижда ота-она қарамоғисиз қолиб кетган 43 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

Болалар асосан Россия, Қозоғистон ва Туркиядан олиб келинган.

АОКАда ўтказилган брифингда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ахборот хизмати раҳбари Фотима Мадраҳимова 2022 йилда чет элда ота-она қарамоғисиз қолиб кетган 43 нафар бола Ўзбекистонга олиб келингани ҳақида маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, Бола ҳуқуқлари бўйича вакил томонидан чет элда ота-она қарамоғисиз қолиб кетган болаларни юртимизга қайтаришда Ички ишлар вазирлиги билан кенг ҳамкорлик қилинмоқда.

2022 йил давомида Россия Федерациясидан жами 37 нафар вояга етмаганлар, Қозоғистон Республикасидан 4 нафар вояга етмаганлар, Туркия давлатидан 2 нафар вояга етмаганлар жами 43 нафар бола Ўзбекистонга олиб келинди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan