ЎЗБЕКИСТОН

Улар интернетдан фойдаланиб, сохта илова орқали фуқароларнинг пластик картасидан эркин фойдаланиб келишган

Тошкент шаҳрида яшовчи тадбиркор Ш. Ш. ҳамда Турин политехника университети талабаси А. Ю. ҳам ахборот тизими орқали одамларни «чув» тушириш режасини тузган.

Улар интернет ижтимоий тармоғидан фойдаланиб, сохта “Агробанк мобиле” зарарли иловасини яратади. Мазкур илова орқали фуқароларнинг пластик картасидан эркин фойдаланиш имкониятига эга бўлган. Дастур ёрдамида фуқаро А.Н.нинг пластик картасидаги 47 миллион 235 минг сўм миқдоридаги пул маблағини биржада криптовалютага алмаштирган ҳолда мазкур маблағларни яширин равишда талон-торож қилади.

Бундан ташқари, фуқаро О.Ж.нинг картасидаги 45 миллион 225 минг сўм сўм миқдоридаги пул маблағларини ҳам криптовалютага алмаштирган ҳолда ўзлаштириб олган.

Фарғона вилояти ИИБ киберхавфсизлик бўлими ходимлари томонидан мазкур ҳолатлар бўйича тезкор техник тадбирлар ўтказилиб, икки фирибгарнинг қилмиши фош бўлди. Судланувчиларга суд ҳукми билан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan