ЎЗБЕКИСТОН

Деновда яроқсиз алкоголь маҳсулотлари йўқ қилинди.

Мажбурий ижро бюроси Денов туман бўлими иш юритувида бўлган ижро ҳужжатига асосан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан айбланиб жиноят иши бўйича ашёвий далил тариқасида олинган умумий қиймати 102 миллион 700 минг сўмлик яъни 39 миллион сўмлик 2380 дона “Денов” 0.5 литрли спиртли ичимлик, 26 миллион сўмлик 860 литр қадоқланмаган спиртли ичимлик, 34 миллион 310 минг сўмлик 2784 литр спирт, шунингдек, пластмас ва метал қопқоқлар, турли ҳажмдаги идишлар, этикеткалар, аксиз марка ҳамда спиртли ичимлик ишлаб чиқариш учун керак бўладиган бир қанча буюмлар ноқонуний бўлганлиги учун аҳоли яшаш манзилидан узоқ бўлган ҳудудда тегишли тартибда тўлиқ йўқ қилинди.

Салоҳиддин Аҳмедов,
МИБ Денов туман бўлими бошлиғи ўринбосари.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan