ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Сурхондарёда уй-жойлар қурилишида 24 та ҳолатда 230 млн.044 минг сўмлик қўшиб ёзиш ҳолатлари аниқланган

Сурхондарё вилоят прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.03.2021 йилдаги “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолининг уй-жой билан таъминланишига оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6186-сонли қарори ижроси бўйича фуқароларга арзон уй-жой ажратилиши, уй-жой сотиб олиш учун биринчи навбатда қонун ҳужжатлари билан имтиёз берилган шахсларга кредит ресурсларидан фойдаланиш имкониятини яратиш ҳамда намунавий лойиҳалар асосида уй-жойларнинг белгиланган муддатда сифатли қурилишини таъминлашнинг қонунийлиги аҳволи ўрганилди. 

Хусусан, мутахассислар томонидан ўтказилган назорат ўлчовида, 2020 йилда Термиз шаҳри “Мангузар” МФЙда қурилган 13 та 4 қаватли         24 хонадон қурилишида 13 та ҳолатда 84 млн. 464 минг сўм, Музработ туманида 100 та 2 сотихли 3 хонали уйларнинг қурилишида 11 та ҳолатда 145 млн. 580 минг сўм, жами 24 та ҳолатда 230 млн.
044 минг
сўмлик қўшиб ёзиш ҳолатлари аниқланди.

Қайд этиб ўтилган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича 20 та пудратчи ташкилот масъул шахсларининг Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 61-моддаси 1-қисми билан маъмурий жавобгарлик масаласини ҳал қилиш учун тўпланган ҳужжатлар судга юборилиши таъминланди.

Шунингдек, ўтказилган назорат ўлчовларида уй-жойларда бажарилмаган иш турлари бўйича 168 млн. 017 минг сўм пул маблағлари 362 нафар уй-жой эгаларининг банкдаги хисоб рақамига ўтазиб берилиб, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.   

Бундан ташқари, ўтказилган назорат ўлчови тадбирлари бўйича расмийлаштирилган ҳужжатларга асосан “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК томонидан 20 та пудратчи корхоналарга ўз вақтида тўлаб берилмаган       1 млрд. 611 млн. сўмлик 5 фоизлик кафолат маблағи  буюртмачи томонидан пул ўтказиш йўли билан пудратчи корхоналарга ундириб берилиши таъминланди.  

Р.Ш.Турдиев, Вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan