ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Отасининг автомашинасини ҳужжатларсиз бошқарган узунлик “ҳайдовчи” ва жонлантириш бўлимига ётқизилган пиёда

Узун тумани “Обизаранг” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи ички йўлда Нексия пиёдани туртиб юборди. Туманнинг “Истиқлол” маҳалласида яшовчи фуқаро Х.С. отасига тегишли давлат рақами 75 М 436 JA бўлган автомашинани ҳужжатларсиз бошқариб, “Обизаранг” маҳалласида яшовчи Д.Д. га нисбатан ЙТҲни содир этади. Натижада Д.Д. “бош миянинг ёпиқ жароҳати, бош миянинг лат ейиш оғир даражаси, пешона, бурун ва юз соҳаларида кўп сонли эзилиб йиртилиш” жароҳатлари билан касалхонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Х.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари асосида жиноят иши қўзғатилиб, тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan