ҚИЗИҚАРЛИ САЛОМАТЛИК

Организмдаги сув танқислиги – ортиқча вазн тўплаш омили

Мичиган университети олимлари етарлича сув ичмаслик ортиқча вазн йиғишга сабаб бўлиши мумкинлигини кўрсатувчи янги маълумотларга эга бўлишди. Бу эса ичимлик суви семизлик билан курашишда ёрдам бериши мумкинлиги тўғрисидаги фикрни қўллаб-қувватлайди.

Мазкур изланиш муаллифлари Nutrition Examination Survey коҳорта тадқиқотида иштирок этувчи 9528 нафар кишининг маълумотларини ўрганиб чиқишди. Тана массасининг юқори индекси организмнинг етарлича гидратлашмаслиги билан боғлиқ. 18 ёшдан 64 ёшгача бўлган тадқиқот иштирокчиларининг тахминан учдан бир қисми кам сув ичган. Уларнинг натижалари семизлик ва танани етарлича сув билан таъминламаслик ўртасидаги сабабли боғланишни кўрсатмайди, чунки улар бир марталик тадқиқотларга асосланган.

Олимлар организмни етарлича гидратлаштириш учун кўпроқ мевалар, сабзавотлар каби таркибида сув бўлган маҳсулотларни истеъмол қилишни тавсия қилишади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan