ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Қиморбозга суд ҳукми ўқилди

Фуқаро Д. М. юртимизда кечаётган карантин шароитида Шеробод тумани “Мажнунтол” маҳалласида жойлашган яшаш хонадонида қиморхона ташкил этиб, қимор ўйновчилар учун шароит яратиб келган. Ўтказилган текширув натижасида ҳодиса жойидан қимор ўйнаш учун беш дона ўйин карталари ҳамда беш юз сўмлик купюрадаги 3.000 сўм, минг сўмлик купюрадаги 54.000 сўм, беш минг сўм купюрадаги 680.000 сўм, ўн минг сўм купюрадаги 950.000 сўм, эллик минг сўм купюрадаги 650.000 сўм, жами бўлиб 2.337.000 сўм миқдоридаги пуллар далилий ашё тариқасида олинган.

Суд мажлисида судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатмалари, иш бўйича тарафлар музокараси, жиноят иши ҳужжатлари ўрганилиб, судланувчининг айби исботланди.

Судланувчи Д. М.га жазо тури ва муддатини тайинлашда қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси, қарамоғида вояга етмаган фарзандлари ва қари, 1-гуруҳ ногирони онаси борлиги инобатга олинган ҳолда, судланувчига нисбатан сутканинг муайян вақтида, яъни кеч соат 22:00 дан эрталаб 06:00 га қадар яшаш жойидан чиқиш чеклаш ҳуқуқи билан 3 (уч) йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланди.

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan