ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Қоидабузарга жазо тайинланди

Бойсун туман Маъмурий суди томонидан фуқаро Р.Х.га тегишли маъмурий иш кўриб чиқилди.

Воқеа тафсилотига кўра, Р.Х. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 303 сонли қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 июлдаги 138 сонли қарорлари талабларига риоя этмасдан, 2020 йил 17 май куни Бойсун тумани «Дарбанд» ЙПХ масканида ўзининг бошқарувида бўлган «Нексия» русумли 75 А 839 FA давлат рақамидаги автомашинада йўловчи ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиб келганлиги юзасидан Сурхондарё вилоят транспорт бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 1763 моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирган.

Судда ҳуқуқбузарнинг кўрсатмаси, маъмурий баённома, дастлаб олинган тушунтириш хатлари, маъмурий иш ҳужжатлари ўрганилиб, ҳуқуқбузарнинг айби исботланди.

Қоидабузар Р.Х.га жазо тайинлашда оилавий шароити, ўз қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, оилада ягона боқувчи эканлиги, бу каби ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир қилганлиги инобатга олиниб, унга нисбатан 1.561.000 сўм миқдорда жарима тайинланди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan