Uncategorized

“Шарғун” нимстанцияга қуввати 40 000 кВА бўлган янги трансформатор олиб келинди.

Истеъмолчиларни сифатли ва барқарор электр энергияси билан таъминлаш муҳим аҳамиятга эга.
Доимий истеъмол қилинаётган электр энергиясини қувватини назорат қилиш, қушимча қувват захираларини яратиш бугунги кунда жамият олдида турган асосий вазифалардан бири ҳисобланади.
Бугун, Сурхондарё вилоятига қувати 40 000 кВА бўлган янги замонавий куч трансформатори олиб келинди.

Ушбу куч трансформатори Саросиё туманида жойлашган, туманнинг 90 %дан ортиқ ҳудудини, жумладан 37944 мингдан ортиқ аҳоли ҳамда 2215 ортиқ юридик истеъмолчиларини электр энергияси билан таъминловчи 110/35/10 кВли “Шарғун” нимстанциясига ўрнатилиши режалаштирилган.
Нимстанциядаги мавжуд 16 000 кВА қуввтдаги куч трансформаторининг янги 40 000 кВА куч трансформаторига алмаштирилиши натижасида нимстанциянинг мавжуд қувватига 24 000 кВА қўшимча қувват ортишига эришилади.

Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси матбуот хизмати

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan