Uncategorized

Амалий натижадорлик, инсон қадри “Янги Ўзбекистон” стратегиясининг бош мақсади

Шўрчи туманида 2021 йилнинг ўтган 11 ойи давомида:
▪️ 27 та экспортёр корхона томонидан 14 млн. 125 минг долларлик саноат ва мева-сабзавот маҳсулотлари хорижга экспорт қилинди;
▪️ Аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш жойларини яратиш режасига асосан 1685 та иш ўрни ташкил этилди;
▪️ Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида тадбиркорларга бириктириш, жамоатчилик ишларига жалб қилиш ва ташқил меҳнат миграцияси орқали “Ёшлар дафтари”га киритилган 368 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланди;
▪️ Тумандаги мавжуд 142 та бюджет муассасалари ва
131 та улгуржи истеъмолчилари ичимлик суви таъминланди;
▪️ МТТ сони 195 тага етказилиб, 3-7 ёшгача бўлган болаларнинг қамров даражаси 50,4 фоизга оширилди;
▪️ Туманнинг “Офтобмакон”, “Гулистон”, “Хурлик” ва “Элбаён маҳаллаларида спорт-майдончалари қурилган бўлса, 53 та маҳаллага стритбол, “Workout” ўрнатилди.

Шунингдек, туманнинг саноат соҳасида ўтган 2020 йилда ишлаб чиқариш хажми 464,7 млрд сўмни ташкил этган бўлса, жорий йилнинг мос даврида бу кўрсаткич 587,5 млрд сўмни ташкил этиб, 109,0 фоизга ўсишига эришилди. Аҳоли жон бошига нисбати 2705,0 минг сўмга етиши кутилмоқда. Саноат махсулотларини ишлаб чиқариш хажмининг вилоятдаги улуши 8,6 фоизни ташкил қилади.
2022 йилда қиймати 91,3 млрд сўмлик 28 та янги лойиҳаларни ишга тушириш ҳисобига саноат махсулотлар хажми 677,1 млрд сўмга, ўсиш сурати 106,0 фоизга етказиш режалаштирилган.

Юқоридаги маълумотлар Халқ депутатлари Шўрчи туман Кенгашининг 39-сессиясида туманАмалий натижадорлик, инсон қадри “Янги Ўзбекистон” стратегиясининг бош мақсади ҳокими Б.Худойбергановнинг 2021-йил якунлари ва 2022-йилдаги режалар тўғрисида аҳолига қилган бугунги мурожаатидан келтирилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan