Uncategorized

Сариосиёда 10 йиллик алимент пули олдиндан тўлаб берилди

Мажбурий ижро бюроси Сариосиё туман бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг 2019 йил 19 декабрдаги буйруғига асосан Зокир Қорабоевдан вояга етмаган икки нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати муддатидан олдин тугатилди.

Сабаби, ижро ҳужжати бўйича қарздор ота вояга етмаган фарзандларнинг моддий таъминоти учун алимент пулини олдиндан тўлаб бериш имконияти борлигини билдириб, Бюро ходимларига мурожаат қилди.

Шундан сўнг, давлат ижрочиси томонидан икки нафар вояга етмаган фарзандларнинг 18 ёшгача бўлган алимент миқдори ҳисоблаб берилди ва қарздор ота собиқ турмуш ўртоғи билан ўзаро келишган ҳолда 100 миллион алимент пулини нақд тўлаб берди.

Ҳужжатлар нотариал тартибда расмийлаштирилгандан сўнг, Бюронинг Сариосиё туман бўлими томонидан ижро ҳужжати муддатидан олдин тугатилиб, қарздорга нисбатан қўлланилган барча чеклов чоралари бекор қилинди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan