Uncategorized

Амалий натижадорлик, инсон қадри «Янги Ўзбекистон» стратегиясининг бош мақсади

Айни дақиқаларда Қизириқ туман ҳокимлиги катта мажлислар залида Халқ депутатлари Қизириқ туман Кенгашининг навбатдаги қирқ биринчи сессияси бўлиб ўтмоқда.

Мазкур сессия ишида Қизириқ туман ҳокими Илхом Юсупов 2021 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ҳамда келгуси йилги режаларига бағишланган мурожаатномасини туман аҳлига йўлламоқда.

Сессия аввалида қатнашувчилар лойиҳалар тақдимоти билан таништирилди.

Туманда 2021 йил 9 ойлиги учун маҳаллий бюджет даромадлари режаси 21,7 млрд. сўмга белгиланган бўлиб, амалда 24,7 млрд.сўмга, 113,7 фоизга, яни 3,0 млрд.сўм ортиғи билан бажаришга эришилди. 2020 йилда бу кўсаткич – 107,4 фоизга бажарилган. Жумладан:
бевосита солиқлар бўйича тушумлар жорий йил 9 ойликда 9,6 млрд.сўмни ёки 9 ойлик маҳаллий бюджет даромадларининг 39,0 фоизини ташкил қилган:
ягона солиқ тўлови – 1,7 млрд сўм, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи – 7,4 млрд.сўмни ташкил этади.

Мактабгача таълим соҳасида туманда жами 3-7 ёшли болалар сони 11331 нафарни ташкил этади.
Туманда жами 92 та мактабгача таълим ташкилотларлари мавжуд.
Улардан 18 таси Давлат мактабгача таълим ташкилотларлари бўлиб, қамраб олинган болалар сони 3371 нафарни ташкил этади.

Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларлари жами 74 та бўлиб, шундан 11 таси давлат хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилотлари. Уларга қамраб олинган болалар сони 651 нафар, қолган 63 таси оилавий мактабгача таълим ташкилотларлари ҳисобланади. Уларга қамраб олинган болалар 1384 нафарни ташкил этади.

Жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги “Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлаш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 132-сонли қарорига асосан тумандаги 1110 нафар 6 ёшли болалар умумтаълим мактаблари ва Педагогика коллежидаги бўш турган хоналарда ташкил этилган гуруҳларга қамраб олинди.

Ҳозирда сессия иши давом этмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan