Uncategorized

Ўзбекистон 6 ой давомида қовун ва тарвуз экспортидан қанча даромад қилгани маълум бўлди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 6 ойида Ўзбекистон хорижга қиймати 7,4 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 22,8 минг тонна қовун ва тарвуз экспорт қилган.

Бу йил мамлакатимизда етиштирилган қовун ва тарвузлар 14 та хорижий давлатлар бозорларига етказиб берилган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,5 минг тоннага яъни қарийб 5,3 бараварга ошган.

Ўтган 6 ой мобайнида Ўзбекистон энг кўп қовун ва тарвуз экспорт қилган давлатлар:

Қозоғистон – 11,8 минг тонна

Россия – 6,3 минг тонна

Қирғиз Р. – 2,9 минг тонна

Беларус – 527,0 тонна

Латвия – 524,0 тонна

Украина – 484,2 тонна

Германия – 131,2 тонна

Молдова – 59,5 тонна

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan