Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Денов туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Г.Н. “Ж.М.” фермер хўжалигига қарашли суғориладиган экин ер майдонининг 4,3 сотихини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, ернинг унумдор қатламига зарар етказган ҳолда уй-жой қуришни бошлаганлиги аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Пахтакор туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаролар А.Қ. ва А.К. Жанубий Мирзачўл магистрал каналидан фойдаланиш бошқармасига қарашли 26 сотих суғориладиган ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олишиб, ернинг унумдор қатламига зарар етказган ҳолда уй-жой қуришни бошлаганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 229-1-моддаси (ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.