Uncategorized

Сариосиёда ота фарзанди учун 5 минг АҚШ доллари алимент тўлади.

Ҳар бир даврда оиланинг асосий вазифаси, фарзандларнинг дунёга келиши ва уларнинг тарбияси, ўзлигини англаб етиши ва шаклланишига хизмат қилиш  бўлиб ҳисобланган.

Бироқ айрим оилалардаги келишмовчиликлар сабаб, никоҳ бекор қилиниб, фарзандларининг моддий таъминоти учун ота ёки онадан алимент ундириш чоралари кўрилади.

Фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро судининг 2019 йил 3 декабрдаги суд буйруғига асосан қарздор Бобомурод Нуралиевдан собиқ турмуш ўртоғининг фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди моддий таъминоти учун иш хақи ва бошқа даромадларнинг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Сариосиё туман бўлим иш юртувига келиб тушган ва ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, ижро ҳаракатларига киришилган.

Ўзаро келишмовчиликлар сабаб турмуш ўртоғи билан ажрашишга қарор қилган Сариосиёлик ота қизининг моддий таъминотига бефарқ бўлмай алимент пулларини ўз вақтида тўлаб, ҳолидан доим хабар олиб туради.

Б.Нуралиев имкониятларидан келиб чиқиб, собиқ турмуш ўртоғи билан ўзаро келишган ҳолда фарзандининг 18 ёшга тўлгунга қадар ҳисобланган алимент пулларини 5000 АҚШ доллари миқдорида тўлаб берди.

Ҳужжатлар нотариал расмийлаштирилгандан сўнг Бюронинг туман бўлими томонидан ижро ҳужжати белгиланган тартибда тугатилиб, Б.Нуралиевга нисбатан қўлланилган барча чекловлар бекор қилинди.

Мажбурий ижро бюроси

Сурхондарё вилоят бошқармаси

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan