Uncategorized

«Шеробод пахта тозалаш» АЖ нинг мол-мулклари қарздорлиги учун аукцион савдоларига чиқарилди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти Шеробод туман бўлими томонидан  «Шеробод пахта тозалаш» АЖ нинг мол-мулклари қарздорлиги учун аукцион савдоларига чиқарилди.

 “Шеробод пахта тозалаш” АЖ томонидан солиқлар ва бошқа юридик ташкилотларга қарздорликлар ўз вақтида тўланмаганлиги учун 5.391.674.678  (беш миллиард уч юз тўқсон бир миллион олти юз етмиш тўрт минг олти юз етмиш саккиз) сўм қарздорликлар юзага келган.

Суд ва бошқа органлар ҳужжатларига асосан Мажбурий ижро бюроси Шеробод туман бўлими томонидан ушбу қарздорликларни ундириш мақсадида қарздорнинг банкдаги барча ҳисоб рақамлари хатланиб, инкасса топшириқномалари қўйилган.

Бироқ қарздорлик ўз вақтида бартараф этилмагандан сўнг, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, ижро ишлари юзасидан гаров мулки ҳисобланган Шеробод тумани “Боғиобод” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Таллашқон” пахта қабул қилиш маскани бино ва иншоотлари шунингдек,  туманнинг “Дўстлик” маҳалласида жойлашган 3 қаватли маъмурий бинолари хатланиб мутахассислар ёрдамида 5 миллиард 300 миллион сўмга баҳоланиб реализация қилиш учун аукцион савдоларига чиқарилди.

Келгусида сотувдан тушган пул маблағлари ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлашга йўналтирилади.

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan