Uncategorized

Каратэ бўйича Ўзбекистон чемпионатида кучлилар сараланди

15-18 апрель кунлари пойтахтимиздаги «Универсал» спорт саройида каратэ бўйича ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Спорт яккакурашлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби ҳамда Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу мусобақада республикамизнинг барча вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Тошкент шаҳридан 800 нафардан зиёд каратэчилар иштирок этишди.

Мусобақада иштирокчилар 14-15, 16-17, 18-21 ҳамда +18 ёш (қизлар) тоифаларида мамлакат чемпионлиги учун ўзаро баҳс олиб боришди.

Ўзбекистон чемпионати ғолиб ва совриндорлари:

18-21 ёш, яккалик катта Ўғил болалар

1. Маматов Асадбек (Тошкент вил.),

2. Якубжонов Яҳёбек (Тошкент вил.),

3. Нуриддинов Исфандиёр (Тошкент ш.),

3. Абдиев Самандар (Андижон).

18-21 ёш, яккалик кумите

-55 кг вазн тоифаси, ўғил болалар

1. Халилов Азимбек (Қашқадарё),

2. Баҳромов Хотам (Андижон),

3. Эргашев Иброҳим (Сирдарё),

3. Мажидов Жамшид (Сирдарё).

18-21 ёш, яккалик катта Қизлар

1. Тўрақулова Дурдона (Самарқанд),

2. Панжиева Рухшона (Самарқанд),

3. Турдибоева Нилуфар (Андижон),

3. Бабаева Зулайҳо (Тошкент вил.).

18-21 ёш, яккалик кумите +68 кг вазн тоифаси, қизлар

1. Бахтиёрова Зарина (Сурхондарё),

2. Жуманиёзова Севара (Самарқанд),

3. Пармонқулова Мафтуна (Сирдарё),

3. Сайдуллаева Бегойим (Навоий).

18-21 ёш, яккалик кумите

-68 кг вазн тоифаси, қизлар

1. Акбарова Ирода (Андижон),

2. Кенжабоева Элмира (Қорақалпоғистон Республикаси),

3. Пўлатова Сурайё (Тошкент ш.),

3. Эркинбоева Наргиза (Хоразм).

18-21 ёш, жамоавий кумите Қизлар

1. Андижон,

2. Самарқанд,

3. Тошкент вил.,

3. Сирдарё.

18-21 ёш, жамоавий катта Ўғил болалар

1. Тошкент вилояти-2,

2. Тошкент вилояти-1,

3. Андижон-1,

3. Самарқанд-1.

18-21 ёш, жамоавий катта Қизлар

1. Андижон-1,

2. Тошкент вилояти,

3. Самарқанд,

3. Андижон.

Мусобақа якунига кўра, турли ёш тоифаларида Ўзбекистон терма жамоаларининг янги таркиби шакллантирилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan