Uncategorized

Термиз шаҳридаги уйларнинг бирида ёнғин содир бўлди

Бугун, 29-январ куни соат 07:43 да Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар “Мангузар” маҳалласида жойлашган уйларнинг бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

ФВ бўлимига хабар келиб тушганга кўра, 3 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 07:50 да етиб бориб, ёнғин соат 07:52 да қуршаб олинган ва соат 08:05 да ўчирилган.

Ёнғин натижасида уй ошхонасининг 9 кв.м майдонда шифт қисми ёниб зарарланган. Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракати натижасида яшаш уйи ёнғиндан сақлаб қолинган.

Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan