Uncategorized

Германияда тошқиндан 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, 1300 киши бедарак йўқолган

Германиянинг ғарбий қисмида тошқин қурбонлари сони 103 кишига етди, деб хабар берди Die Welt. Германия Федератив Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий фалокат режимини жорий қилди.

Душанбадан буён Германиянинг ғарбий ва жануби-ғарбий қисмида кучли ёмғир ёғмоқда ва бу даҳшатли тошқинни келтириб чиқармоқда. Рейн Aр ва Мозел ирмоқлари, шунингдек, кичик Зауэр, Прюм, Нимс, Киль ва Эрфт дарёлари кучли ёмғир туфайли қирғоқлардан тошиб кетди. Aввало, Шимолий Рейн-Вестфалия ва Рейнланд-Пфальц федерал штатлари ерлари хавф остида қолган.

Биргина Рейнланд-Пфальцдаги Арвайлер туманида 1300 га яқин одам бедарак йўқолган, деб хабар қилмоқда маҳаллий маъмурият.

Ҳалок бўлганлар ва жароҳат олганлар тўғрисида ҳали ҳам марказлаштирилган расмий статистика мавжуд эмас. Ҳар бир туман уни алоҳида шакллантиради ва оммавий ахборот воситалари кейинчалик очиқ манбаларга асосланиб, ҳамма нарсани бирлаштиради ва ҳисоблаб чиқади.

Германия Федератив Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий фалокат режимини жорий қилди ва табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун 850 нафар ҳарбий хизматчиларни жалб қилди

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan