Uncategorized

Ойлик ўтган йилдаги шу даврга нисбатан 21% кўтарилган бир пайтда бозорларда асосий мева-сабзавот умумий нархлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 53% га кўтарилди

Феврал ва сентябр ойларининг ҳар бирида 10% дан кўтарилган иш ҳақи ўтган йилги иш ҳақига нисбатан 21% га кўтарилишига олиб келди. Аммо, айни пишиқчилик даврида асосий турдаги емиш маҳсулотлари ўтган йилга нисбатан иш ҳақи кўтарилишиданда каррасига юқорилаб кетди. Бундан истеъмолчи жабр кўрди. East Fruit бозорлардаги реал вазиятдан келиб чиқиб, ўтган йилдаги мос даврга нисбатан ҳозирда асосий турдаги мева-сабзавот нархларининг ўзгариши бўйича аналитик таҳлилий мақола тайёрди.

Қизиқ томони, бу мавсум меваларга нисбатан, асосий турдаги сабзавот саватчасидаги маҳсулотлар қимматлашиб кетди. Картошкадан ташқари, сабзи ва пиёз нархлари ўтган йилдаги нархга қараганда 85% га юқорилаган.

Асосий импорт сабзавотга айланиб бораётган картошка нархида вазият жуда қизиқ, Шарқий Европа ҳамда Россияда картошка бозоридаги ҳаяжонли вазият ва нархларининг рекорд даражада кун сайин қимматлашиши, ўзбек бозорига таъсир этмаётгандек. Ўзбекистонда картошка нархи ўтган йилдаги мос даврга нисбатан ўзгармаган яъни ўтган йилдагидек бир хил нархларда сотилмоқда. Ўзбекистон учун картошка сотиб олишдаги асосий давлат Россия эканлиги инобатга олинса, ўзбек расталарида яқин ойларда картошка нархи кўтарилиши аниқ.

Сабзи нархларидаги ўсиш ўта хайратланарли бўлди. Сабзи нархлари ўтган йилдагига нисбатан 3 баробарга қимматлаган(194%). Ўтган йили кузда сабзи учун комфорт йил кузатилганлиги ортидан, пировардида, бозорларда сабзи нархи сув текин бўлиб кетганди. Деҳқонлар сабзи экишдан ҳафсаласи пир бўлиб, ерларга бошқа экинларни эка бошлаган. Бу эса йил бошида сабзи нархининг рекорд даражада қимматлашишига олиб келди. Мана ҳозир ҳам мутахасислар прогноз қилганидек, сабзи нархлари пастламаяпти. Агар Россиядаги сабзи нархлари ўзгаришига қараладиган бўлса, ўзбек бозор расталарида сабзи келгусида арзонлашмайди. Балки баҳорда пишиб етиладиган сабзи майдонларини ҳозирдан кўпайтириш чораларини кўриш керакдир.

Пиёз нархлари ўтган йилдаги мос даврга нисбатан 27 % қимматлаган. Россияда ҳам вазият барқарор. Ўзбекистонда келаётган баҳор мавсумида пиёз ҳосили ўтган йилдагидан юқори бўлиши мумкин. Шунинг учун пиёз билан боғлиқ вазият энг тинч ва мувозанатли бўлиши кутилмоқда. Бироқ, кутилмаган вазиятлар рўй бериши ҳам мумкин. Чунки айни пайтда Грузия ва Беларусда пиёз нархи қиммат ва тўсатдан Ўзбекистон ўша давлатларга импортёр давлатга айланиб, бу дарҳол ўзбек ички бозорларида пиёз нархлари бироз қимматлашишига олиб келиши бор гап. Лекин шунда ҳам нархларнинг кескин кўтарилиши кутилмайди.

Ойлик ўтган йилдаги шу даврга нисбатан 21% кўтарилган бир пайтда бозорларда асосий мева-сабзавотлар нархи ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 53% га кўтарилди.

Асосий мева саватчасидаги мева маҳсулотлари сабзавот маҳсулотлари нархи каби қимматламади. Аксинча, уларнинг айни дамдаги нархи ойлик иш ҳақи кўтарилгани билан бир хил кўрсатгични бермоқда. Ўзбекистонда асосий мевалар ўтган йилдаги нархга нисбатан 20% га кўтарилди. Мева саватчасида нокдан бошқа барча мевалар нисбатан арзон бўлди. Бу, нархларнинг ҳозирги бозор шароитидан келиб чиқиб ўзгармагани ёки арзонлаганини англатади.

Йил бошидаги аномал иссиқ ва совуқлар ушбу йил мевали маҳсулотлар нархи кескин қимматлашиб кетиши тўғрисидаги прогнозларни келтириб чиқарганди. Аммо, ундай бўлиб чиқмади. Бунга бир неча сабаблар бор. Асосий сабаб, жаннатмакон ўзбек меваларини сотиб олувчи асосий экспортёр давлатларда маҳсулотларнинг харидорбоплиги йўқолишидир. Масъуллар вазиятдан келиб чиқиб, «оний» тезликда тўғри қарорлар чиқармади. Экспорт даврида бошқа йирик экспортёр давлатлар танламанмади ва афсуски, йирик мева партиялари ички бозорга йўналди. Бу эса расталарда мева нархларининг кескин кўтарилиб кетишига олиб келмади. Бир сўз билан айтганда, халқ бу йил мазза қилиб мева еди. Етиштирувчи эса кўзланган фойдасини кўрмади.

Нок- мева саватчасида энг юқорилаган маҳсулот ва у ўтган йилдаги нархга нисбатан 2,3 баробарга қимматлаган(125%). Айнан шу мева мева саватчасидаги умумий мева маҳсулотлари 20% га юқорилашишига олиб келган. Ўзбекистонга яқин давлатларнинг барчаси нок нархининг қимматлиги, истиқболда бу меванинг бозор расталарида қиммат бўлиб туришини таъминлайди.

Узум – Ушбу йил «узум йили» бўлди. Пишиқчилик даврида узум ташқарига жуда катта миқдорда экспорт қилингани билан бир қаторда, узумдан охирги уч йилликдаги мавсумга хос давр учун энг кам даромад келиб тушганини ҳам таъкидлаш керак. Натижада, ички бозорга катта миқдорда кириб келган узум айни дам ўтган йилдаги нархларга нисбатан 25 % арзон нархда сотилишига олиб келди. Ташқи бозорда бу маҳсулотга талаб камайди, аммо, Ўзбекистонда узумчиликка куч берилмоқда. Ушбу мавсум истеъмолчилар ҳам, етказиб берувчилар ҳам узум нархларидан қониқиш ҳосил қилди. Чунки, ҳосил фавқулодда кўп бўлди.

Олма – Махаллий истеъмолчиларнинг шубҳасис, асосий озуқасидаги мева маҳсулоти. Мева иқлим факторлари туфайли ушбу йил камроқ ҳосил берди. Ва ушбу мавсум ташқи бозорда бу мевага талаб кам, чунки атроф давлатларда ҳам ушбу мева анча арзон нархларда сотилмоқда. Шунга қарамай, олма нархи ўтган йилдаги даврга нисбатан 33% га қимматлаган. Қиш ойларида нарх кутилмалари борасида бир нарса дейиш мушкул, чунки, бу мева ўзбек халқи учун қиш мавсумларида кўп ва яхши кўриб истеъмол қилинади. Олма ипорти қиш ойларида Ўзбекистонга Шарқий Европа ва Хитой орқали амалга ошади. Уларда олма ҳосилдорлиги яхши, катта эҳтимол олма нархлари қишда бир хил мувозанатда сақланса керак.

Банан – Ўтган йилга нисбатан 22% га арзонлашди. Импорт мева банан Ўзбекистонда кўп истеъмол қилинмоқда ва юк ташишдаги қулайликлар банан импортида ижобий натижа берди. Бу орқали бу йўналишда савдо самарадорлиги ошди. Дунёда юк ташишдаги логистик муаммолар ортиб бораётганлиги фонида келгусида банан нархлари ошиб кетиши тўғрисидаги хавотирлар ҳам йўқ эмас.

Мандарин – Бу цитрус мева ҳам ўтган йилдаги даврга нисбатан, худдики банан каби арзонлаган(10%). Сабаблар банан сингари бир хил, аммо банан каби кескин арзонлашмагани сабаби, мандарин етиштираладиган давлатларда бу мева сал қимматлаган.

Иқлим ўзгариш даври турли иқлим аномалиялар натижасида, дунёда озиқ-овқат маҳсулотлари қимматашиб бораверади, Ўзбекистонда мева салоҳиятидаги нарх наволар экспорт ва импорт масалаларига бевосита боғлиқ. Масъуллар гарданида эса, тўғри позиция ва ўз позицияни вақтида тўғри адресга йўналтира олиш турибди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan