Uncategorized

Президент лойиҳаси тайёр бўлмаган ва тендери якунланмаган объектлар қанчага етганини айтди.

Кеча бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Шавкат Мирзиёев «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари ижросини танқид қилди:

«Барча соҳалар ва ҳудудларда ишлар бир хилда сифатли бажариляпти, деб бўлмайди. Мисол учун, жами 256 та ёки 13 фоиз ижтимоий соҳа обектларининг лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилмаган бўлса, 600 та, яъни 47 фоиз обект бўйича тендер якунланмаган. Шундан 290 та мактаб, 164 та боғча, 110 та тиббиёт муассасаси, 12 та маданият, 22 та маҳалла ва 2 та спорт объекти.

Жумладан, Хоразмда — 36 та (49 фоиз), Наманганда — 68 та (64 фоиз), Тошкент вилоятида — 104 та (64 фоиз), Фарғонада — 58 та (50 фоиз), Тошкент шаҳрида — 17 та (85 фоиз) обектлар бўйича тендерлар бошланмаган», — деди давлат раҳбари.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan