Uncategorized

Термизда беш нафар маҳкумнинг жазони ўташ шартлари енгиллаштирилди

Мамлакатимизда суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш ҳамда одил судловга эришиш мақсадида кенг қамровли ислоҳотлар жадаллик билан амалга ошириб келинмоқда.

Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди раиси И.Шаймановнинг раислигида жазони ижро этиш муассасасида жазо ўтаб турган беш нафар маҳкумни  Жиноят Кодексининг  113-моддасига мувофиқ енгиллаштирилган сақлаш шароитига ўтказиш юзасидан киритилган тақдимномалар кўриб чиқилди.

Суд иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, инсонпарварлик тамойилига таяниб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги жазони ижро этиш департаменти 4-минтақавий мувофиқ-лаштириш  маркази 9-сон тергов ҳибсхонасининг хўжалик ишларига оид ишларини бажариш учун ҳибсхонаси ҳисобида туриб, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган ва жазо ўташнинг тартиб қоиаларига риоя қилиб, тузалиш йўлига ўтган, ўзининг ҳулқини ижобий томонга ўзгартирган, жазони ўташ даврида интизомий жазога тортилмаган, содир этган жиноятининг оқибатларини тўла англаб етиб, бундан ўзларига тегишли хулоса чиқариб, тузалиш йўлига ўтган, суд томонидан тайинланган жазонинг ҳақиқатда 4/1 қисмини ўтаб чиққан беш нафар маҳкумлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 113-моддасига асосан ўталмай қолган жазо муддатини манзил-колониясига алмаштириш тўғрисида ажримлар эълон қилинди.

Судда раислик қилувчи томонидан маҳкумларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, жазони  ўташ ўрнатилган тартиб-қоидаларига қатъий риоя қилишлари лозимлиги, жазони ўташ тартибини бузганлик учун сақлаш режимини ашаддий бузувчи маҳкумларга нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган интизомий чоралар  ҳақида тушунтиришлар берилди.

Икром  Шайманов,

Жиноят  ишлари  бўйича Термиз шаҳар судининг раиси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan