Uncategorized

Кредит қарздорлиги учун савдо дўкони сотувга чиқарилди

Термиз туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан Термиз шаҳрида фаолият юритиб келаётган “Исломбек Нодирбек Искандар” МЧЖ ҳисобидан жами 329 миллион 149 минг сўм кредит қарзини АТ “Алоқабанк” Сурхондарё вилоят филиали фойдасига ундириш белгиланган эди.

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан Мажбурий ижро бюросининг Термиз шаҳар бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида» ги Қонуннинг тегишли моддаларига асосан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, қарздор тараф огоҳлантирилди.

Бироқ, жамият рахбари ижро ҳужжати талабини бажармай келди.

Шундан сўнг, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб қарздор жамиятнинг мол-мулкларини аниқлаш ва хатлаш жараёнларига киришилди.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор жамиятнинг Термиз шаҳри марказида савдо дўкони борлиги аниқланиб, хатловга олинди.

Шундан сўнг, қарздорга тегишли бўлган савдо дўкони мутахассис ёрдамида баҳоланиб, онлайн аукцион савдоларига чиқарилди.

Натижада, савдо дўкони биноси «E-IJRO AUKSION» ягона электрон онлайн-аукцион савдосида 398 миллион 818 минг сўмга сотилиб, ижро ҳужжати бўйича қарздорлик тўлиқ ундирилиб, ортиқча пул маблағлари жамият ҳисоб рақамига ўтказиб берилиши таъминланди.

Бюронинг Термиз шаҳар бўлими томонидан қарздорга нисбатан қўлланилган барча чеклов чоралари бекор қилиниб, ижро ҳужжати белгиланган тартибда тугатилди.

Мажбурий ижро бюроси

Сурхондарё вилоят бошқармаси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan