Uncategorized

Ҳинд Мадоннаси ижод қилиш учун Ўзбекистонга келди

«Made in India», «Зуби зуби» каби хитлар ижрочиси бўлган 57 ёшли Алиша Чинайнинг Инстаграм саҳифасидан у Ўзбекистонга ижод қилиш учун келганини кўриш мумкин.

Фото: Instagram /Alisha Chinai

Тошкентда клипи тасвирга олиш ишлари бошланган ҳиндча қўшиқда «Я люблю тебя» («Мен сени севаман») сўзлари ҳам бор.

Асл исми Суджата бўлган Алиша 1965 йилнинг 18 мартида Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳрида туғилган. Унинг отаси Мадхукар Чинай классик қўшиқчи бўлган. 

Фото: Pinterest

19 ёшида ижодий карьерасини бошлаган Алиша ўз даврининг энг машҳур ҳинд актрисаларидан Шри Деви, Мадхури Диксит, Девия Бхарти, Каришма Капур, Жухи Чавла, Аишваря Рай, Самита Патил, Мандакинилар суратга тушган фильмлар саундтрекларини куйлаган.

Ижодий фаолияти давомида кўплаб хит қўшиқларни ижро қилган хонанданинг 1995 йилдаги «Made in India» («Ҳиндистонда ишбаб чиқарилган») қўшиғи дунё хитларидан бирига айланган. Youtube тармоғида ушбу қўшиқ 125 млн. мартадан ортиқ кўрилган.

Алиша Чинай 12 апрелдан 17 апрелгача Тошкент шаҳрида, 18-19 апрель – Самарқандда, 19-21 апрель – Бухорода ва 21-24 апрель яна Тошкент шаҳрида бўлиши айтилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan