Uncategorized

Янги йил байрамида барча ходимларга 5 кун дам олиш берилиши мумкин

“2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Президент фармони лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, унда 2022 йил 3 январ — душанба, 4 январ — сешанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланиши кўзда тутилмоқда.

Фармон қабул қилинса, ўзбекистонликлар Янги йил байрами муносабати билан кетма-кет 5 кун (31 декабрдан 4 январгача) дам олади.

Хусусан:

▪️ 2021 йил 31 декабрь (жума) – 2021-йил 10 майдаги ПФ-6222-сонли президент фармонига асосан қўшимча дам олиш куни;

▪️ 2022 йил 1 январь (шанба) – Меҳнат кодекси 131-моддасига кўра, ишланмайдиган кун (Янги йил байрами);

▪️ 2022 йил 2 январь — якшанба дам олиш куни;

▪️ 2022 йил 3 январь (душанба) ва 4 январь (сешанба) кунлари – қабул қилиниши кутилаётган фармонга асосан қўшимча дам олиш куни.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan