Uncategorized

Зоир Мирзаев 34,4 млрд сўмга ёдгорлик мажмуаси ва кутубхона қуриш лойиҳасини бекор қилди

Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев Нурафшон шаҳрида Зулфия Закирова номига ҳайкал мажмуасини қуриш ва атрофини ободонлаштириш ҳамда Nurafshon Business City ҳудудида замонавий кутубхона биносининг қурилишини бекор қилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, бекор қилинган лойиҳалар учун ажратилган 34 миллиард 400 миллион сўм маблағ вилоят маҳаллий бюджетига тикланади. Ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг уй-жойларини таъмирлаш учун вилоят «Саховат ва кўмак» жамғармасига ўтказиб бериш мақсадида 1 миллиард 650 минг сўм ажратилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan