Uncategorized

UzAuto Motors Chevrolet Onix ҳамда Tracker автомобилларини йиғишни бошлайди

“UzAuto Motors” компаниясида бошқарув ва ишлаб чиқаришни босқичма-босқич ўзгартириш ишлари доирасида, ягона платформадаги янги автомобил моделларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши режалаштирилган. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, Инвестициялар ҳажмини оптималлаштириш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ҳамда ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш имконини берувчи ушбу платформа асосида, бир нечта моделларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Chevrolet Onix ва Tracker моделларини ўзлаштириш доирасида ишлаб чиқариш имконини берадиган ўрнатиш ва ишга тушуриш ишлари жорий йилнинг 15 июл санасидан – 21 август санасигача режалаштирилган.

Chevrolet Onix ва Tracker битта платформада йиғилади. Янги платформани жорий этиш дастури янги ишлаб чиқариш тизимига ўтишни, автомобиллар қисмларини маҳаллийлаштирилиш ва мослаштиришга имкон беради.

“UzAuto Motors” нинг Aсака шаҳридаги заводида янги платформани жорий этиш дастурини амалга ошириш учун қўшимча тарзда яна 500 нафарга яқин хорижий мутахассислар жалб қилинди.

Қайд этилишича, “UzAuto Motors” тайёр маҳсулотни етказиб бериш бўйича барча шартнома мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини таъминлайди. Режалаштирилган модернизация ишлари олдиндан тузилган транспорт воситаларини етказиб бериш жадвалига таъсир қилмайди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan