Uncategorized

Қашқадарё ОТМларининг бир гуруҳ масъуллари жиддий огоҳлантирилди. Навбат Сурхондарёга

Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати раҳбари Мўмин Ибодов хабар бермоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қашқадарё вилоятида мавжуд 6 та олий таълим муассасасини танқидий ва таҳлилий ўрганди.

Бугун натижалар юзасидан масъуллар иштирокида йиғилиш ўтказилди. Унда вазир А.Тошқулов вилоятдаги таълим муассасаларида сифатни ошириш, профессор-ўқитувчилар илмий салоҳиятини кўтариш ва талабаларга сифатли таълим шароитларини яратиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилганини қайд этди.  

Қарши давлат университети, Тошкент кимё-технология институти Шаҳрисабз филиали фаолиятини ташкил этиш ишлари эътироф этилди.  

Эришилган ютуқлар билан бир қаторда мавжуд муаммолар танқид қилинди. Хусусан, Қарши давлат университетининг Педагогика институти фаолияти қониқарсиз деб топилиб, директор, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари ва ўқув-методик бошқарма бошлиғига масофавий таълимни ташкил қилишда йўл қўйган жиддий камчиликлари учун ҳайфсан берилди. Муаммоларни бартараф этиш учун уч ойлик муддат қўйилди.  

Ҳудуддаги барча олийгоҳларда таълим сифатини таъминлашда бир қатор жиддий камчиликлар мавжуд экани тилга олинди.
  
Ишчи гуруҳ ўрганишларни эртага Сурхондарё вилоятида олиб боради

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan