Uncategorized

БУЮК СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР ТАВАЛЛУДИНИНГ 685 ЙИЛЛИГИ ОЛДИДАН

Темур ва темурийлар даврида илм-фан, маданиятини кенг миқиёсда ўрганиш, ҳозирги замон тараққиётида унинг бой анъаналаридан фойдаланиш йўлларини излаш, бугунги кун тадқиқотчиларимизнинг қадрли ва эъзозли вазифаларидан биридир. Бу эса ўз навбатида мустақил давлатимиз ёшларини ватанпарварлик руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.

Хавфсизлик кенгашининг  кенгайтирилган йиғилишида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ҳарбий хизматчилар ва ўқувчи ёшлар қалбида миллий руҳ, она ватанга  меҳр ва садоқат, адолат туйғусини ҳар томонлама кучайтириш, буюк аждоларимиз шунингдек, саркардаларимизнинг бой жанг санъатидан кенг фойдаланиш муҳимлиги тўғрисида таъкидлаб ўтган эдилар.

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ Жанубий оператив қўмондонлиги тасарруфидаги Термиз гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда соҳибқирон Амир Темур таваллудининг  685 йиллиги муносабати билан маънавий- маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Жанубий оператив қўмондонлиги, Термиз ҳарбий прокуратураси, Сурхондарё вилоят мудофаа ишлари бошқармаси ҳамда Термиз шахрининг 9-давлат ихтисослаштирилган мактаб интернати ўқитувчи ва ўқувчилари ҳамда ҳарбий хизматчилар иштирок этдилар.

Малакали мутахасислар томонидан тадбир иштирокчиларига Амир Темур салтанатини бошқариш сир асрорлари бўйича ҳамда жанг санъатлари  тўғрисида тушунчалар берилди.

Тадбир сўнгида Амир Темур тўғрисида видеофильм намойиш этилди.

III даражали сержант Акбар АХМЕДОВ,

Термиз гарнизони

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan