Uncategorized

Хатланган мол-мулклар аукцион савдоларида реализация қилинмоқда

Мажбурий ижро бюроси Сарисосиё туман бўлими томонидан ўз вақтида тўланмаган кредит қарздорликларини ундириш борасида тадбирлар ташкил этилиб, қарздорларга тегишли бўлган мол-мулклар хатловга олинмоқда.

Жумладан, Денов туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил
9 август кунидаги ижро варақасига асосан қарздор “Сангардак Тош” маъсуляти чекланган жамиятнинг 236 минг 584 АҚШ доллари миқдорида кредит қарздорлигини ундириш белгиланган эди.

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан Мажбурий ижро бюросининг Сариосиё туман бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида» ги Қонуннинг тегишли моддаларига асосан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, қарздорларга ихтиёрий муддат белгилаб берилди.

Бироқ, қарздор жамият рахбари ижро ҳужжати талабларини ихтиёрий муддатда бажармаганлиги сабабли қарздорларга тегишли бўлган Тош майдалаш ускунаси ва бир дона махсус техникаси давлат ижрочиси томонидан хатловга олинди.

Шундан сўнг, хатловга олинган кўчмас мулклар мутахассис ёрдамида баҳоланиб, онлайн аукцион савдоларига  2 миллиард
257 миллион 500 минг сўм бошланғич нарх билан чиқарилди.

Шунингдек, Сарисосиё туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил июнь ойидаги ижро варақасига асосан “Хондамир Миришкор” фермер хўжалигинг 1 миллиард 50 миллион сўм кредит қарзи бўйича гаровга қўйилган 2 та юк автомашиналари ҳатловга олинди ва ҳар бири
595 миллион сўмдан бошланғич нарх билан аукцион савдоларига чиқарилди.

Аукцион савдоларида реализация қилинган мол-мулклар қарздорликни қоплашга қаратилади.

Бюро органлари томонидан бу каби амалий тадбирлар вилоят бўйича давом этмоқда.

Фурқат Убайдуллаев,

МИБ Сариосиё туман бўлими давлат ижрочиси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan